Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Сергей Лушчан: «Эртага ғалаба қозонишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Лахвия” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан ва ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иштирок этишди.

- Гуруҳдан чиқмоқчи бўлсак, албатта ғалаба қозонишимиз керак. Ана шунда имкониятларимизни сақлаб қоламиз. Эртага стадионга ташриф буюриб, бизга далда бўладиган мухлислар учун ҳам ютишга мажбурмиз. Рақибни ўрганиб чиқдик. “Лахвия” – гуруҳ фаворитларидан бири ва мусобақанинг кучли учта жамоаси қаторига бемалол кира олади. 2013 йил охирида “Бунёдкор” сафини 5-6 нафар етакчи футболчилар тарк этишганди. Уларга захира топиш осон эмасди. Шундай шароитда ўзимизнинг маҳаллий тарбияланувчиларимизга ишонч билдиришни маъқул кўрганмиз. Ўшанда мени бош мураббий этиб тайинлашганининг бош сабаби бу – академиямиздаги ёш авлодни яхши билганим эди. Курашчан ва рақобатбардош жамоа шакллантириш учун маълум вақт керак. Ҳозирги пайтда таркибимизда тўп тепаётган ёшлар сони жуда кўп. Қолаверса, 10дан зиёд тарбияланувчиларимизни ижарага берганмиз. Бир йилдан кейин улар ўзимизга қайтиб келишади. Шундай вақт келяптики, биз легионер футболчига мухтожмизми ёки йўқми? Таркибимиздаги ёш футболчиларга хориждан қизиқишлар бўлмоқда. Бу борадаги аниқ таклиф ва қарорни клуб рахбарияти ҳал қилади. Агар яхши чорловлар бўлса, албатта қўйиб юборамиз. Мураббий сифатида мен футболчиларни тайёрлашим керак. Қолган ишларни рахбарият ҳал этади, - дейди Сергей Лушчан.

- Эртага майдонга чиқаётганимизда мусобақа жадвалини буткул унутамиз. Агар ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқиш имкониятларимизни сақлаб қоламиз. Жамоа сардори бўлиш жуда катта шараф ва масъулият. Масалан, Хайрулла Каримовдек сардор бўлиш учун йиллар керак. Албатта тажрибамизни ошириб, ёшларга керакли маслаҳатларни бериб боряпмиз. Аввалги учрашувлардаги натижалар учун жамоа номидан мухлислардан узр сўрайман. Эртанги баҳсда бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Чиройли ўйин кўрсатишга ва албатта ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Акмал Шораҳмедов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:23, 19.04.2016.
Ўқилди: 2909 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.