"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди "Вест Ҳэм"га қарши учрашувдаги (2:2) ҳулқи учун икки ўйинга четлатилиши мумкин.
Варди учрашувда четлатилганидан сўнг ҳакамга овоз кўтарган ва қўпол қилиқ қилган. The Telegraph хабарига кўра, Англия футбол ассоциацияси икки ўйинга четлатишни энг маъқул вариант деб ҳисобламоқда.
Шу тариқа Варди "Суонси"га қарши ўйинни автоматик дисквалификация туфайли, "МЮ"га қарши эса АФА қарори туфайли ўтказиб юбориши мумкин.