Испания матбуоти «Барселона» ҳужумчиси Неймарни муҳокама қилишда давом этмоқда. Аввалроқ, бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 33-тури доирасида бўлиб ўтган «Валенсия»га қарши ўйиндан (1:2) кейин асабларини жиловлай олмагани ҳақида хабар тарқатилганди.
У кийиниш хонасига йўл олиш чоғида "кўршапалаклар" ҳимоячиси Антонио Барраганга бўш сув идишини отган, аммо идиш унга тегмаган. Бунгача эса бу икки футболчи ўртасида можаро келиб чиққанди.
Шунингдек, Неймар нафақат рақиб футболчисига нисбатан, балки ўз жамоадошларига нисбатан ҳам тажовузкор муносабатда бўлган. Мазкур ўйинда Хорди Альба ҳам бразилиялик футболчидан ўз "насиба"сини олган. Вазиятларнинг бирида ҳимоячи Неймарга узатма бермагани учун ҳужумчи Альбани сўккан.