"Порту" президенти Пинту да Кошта "Реал" ҳимоячиси Пепенинг жамоасига қатишига умид қилмоқда.
33 ёшли ҳимоячи ўтган ҳафтада ватанига қайтишни истаётганлигини маълум қилган эди.
"Реалист бўлишимиз керак. 5 миллион евродан ошиқ бизни қийнаб қўяди. Мен Пепенинг қачонлардир қайтишига умид қиламан, аммо буга кафолат бера олмайман", - дейди Да Кошта.
Эслатиб ўтамиз, Пепе "аждарлар" сафида 2004дан 2007 йилгача ўйнаган ва 64 учрашув ўтказган.