Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштироки ОФК рейтингида Ўзбекистонга салбий таъсир кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 2017—2018 йиллар мавсумида Ўзбекистон клубларининг сони камайиши ҳақиқатга яқин. Мутахассис Алишер Никимбаев турнирда иштирок этаётган клублар натижасидан келиб чиқиб тузилган рейтинг жадвалини фаcебоок саҳифасида эълон қилди.

Турнир регламентига кўра, унда иштирок этувчи клубларнинг 2013 йилдан 2017 йилга қадар қайд этган натижалари, шунингдек, мамлакат бош жамоаларининг ФИФА рейтингидаги ўрнидан келиб чиқиб, келаси икки мавсум учун янги квоталар тасдиқланади.

2015—2016 йилги мавсум учун ОФК Ўзбекистонга 3+1 квотасини тақдим этганди. Унга кўра, мамлакатнинг уч клуби гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиши, яна битта клуб эса саралаш босқичида қатнашиши белгилаб қўйилганди.

Foto: Facebook.com

Рейтингнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқилса, Ўзбекистон эндиликда 1+2 квотасига эга чиқиши мумкин. Бу эса Саудия Арабистони, БАА, Эрон ва Қатар мамлакатларидан кейинги кўрсаткич деганидир.

2015 йилги мавсумда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган клубларнинг барчаси гуруҳ босқичидан ўта олмади. 2016 йилги мавсум гуруҳ босқичи 5-туридан кейин мамлакатнинг ҳеч бир клуби нимчорак финал масаласини тўлиқ ҳал этмади. Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби эса муддатидан олдинроқ гуруҳ босқичини муваффақиятсиз якунлади.

Айнан «Бунёдкор»нинг Қатар клуби «Лахвия» дан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлгани рейтингдаги ўсишга салбий таъсир кўрсатди. Бунинг натижасида Қатар рейтингда Ўзбекистон билан фарқни 18 очкога етказди. Қатар жамоалари нимчорак финалга нисбатан яқинроқ эканлиги ва мусобақадаги иштирокини давом эттириши мумкинлиги ҳисобга олинса, йил якунига кўра фарқ янада катталашиши мумкин.

Қайд этиш керак, ОФК рейтингнинг якуний ҳолати 2016 йил охирида эълон қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:29, 21.04.2016.
Ўқилди: 8661 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.