"Реал" сардори Серхио Рамос "Манчестер Юнайтед" посбони Давид Де Хеа борасида фикрларини изҳор қилди.
"Де Хеага келсак, ўз дарвозабонларимиз турганда янги дарвозабон тўғрисида гапириш, ноқулай. Аммо мен "Реал"да энг яхшилар ўйнаши лозим, деб ҳисоблайман.
Агар раҳбарият уни қўшиб олишни режалаштираётган бўлса, бунга ҳақлари бор, чунки Де Хеа - энг яхшилардан бири", - дейди "Реал" сардори.