Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Бадиий гимнастика. Ҳамюртларимиз жамоавий баҳсларда ҳам Олимпиада ўйинларига йўлланма олдилар

Баҳо:
+ | -
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилаётган лицензион мусобақада мамлакатимиз спортчилари жамоавий баҳсда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритдилар.    Аввало шуни таъкидлаш жоизки, бадиий гимнастика бўйича жамоавий баҳсларда шу пайтга қадар мамлакатимиз спортчилари Олимпиада ўйинларига йўлланма олишмаган эди. Демак, терма жамоамиз аъзолари бу борада Ўзбекистон спорти тарихида янги саҳифани очдилар.    Жамоавий баҳсларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Самира Амирова, Валерия Давидова, Луиза Ганиева, Зарина Қурбонова ҳамда Марта Растобурова ҳал қилувчи финал мусобақасида умумий ҳисобда 32.832 очко жамғариб, Германия терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни банд этдилар ва “Рио-2016” Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритдилар.    Эслатиб ўтамиз, жамоавий мусобақада 1-3 ўринларни банд этган жамоалар Олимпиада ўйинларига йўлланма олишди. Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи финал баҳсларида Греция, Финляндия, Бразилия, Озарбайжон ва Жанубий Корея терма жамоаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлдилар.    Шундай қилиб, 17-22 апрель кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида спорт гимнастикаси, трамполин ва бадиий гимнастика бўйича бўлиб ўтган лицензион мусобақаларда жами 9 нафар спортчимиз XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олдилар.    Дастлаб, спорт гимнастикачимиз Антон Фокин “Рио-2016” ўйинларига йўлланмани қўлга киритган бўлса, орадан бир кун ўтиб Оксана Чусовитина фаолиятидаги еттинчи Олимпиада ўйинларига йўлланма олди (бундай кўрсаткичга дунёда ҳеч бир спорт гимнастикачи эриша олмаган).   Шундан сўнг трамполин бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда терма жамоамиз етакчиси Екатерина Хилько фаолиятидаги бешинчи Олимпиада ўйинларига йўлланма олди (бундай кўрсаткичга дунёда ҳеч бир трамполинчи эришмаган).    21 апрель санасида бадиий гимнастиканинг шахсий ҳисобдаги баҳсларда Анастасия Сердюкова навбатдаги йўлланмани делегациямиз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, 22 апрель куни Самира Амирова, Валерия Давидова, Луиза Ганиева, Зарина Қурбонова ҳамда Марта Растобуровалардан иборат бадиий гимнастикачиларимиз жамоавий баҳсларда тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.    Гимнастикачиларимизнинг ўта масъулиятли мусобақаларда эришган муваффақиятлари мамлакатимизда спортнинг ҳар уч тури ҳам йилдан-йилга тараққий этиб бораётганлигини амалда яна бир бора исботлади.   Шундай қилиб "Рио-2016" ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз сони 74 тага етди. Олдинда XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари ўйналадиган яна кўплаб мусобақалар бор ва умид қиламизки бўлажак мусобақаларда ҳам спортчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни аъло даражада оқлайдилар ва "Рио-2016" ўйинларига йўл оладиган ҳамюртларимиз сафи янада кенгаяди.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:06, 23.04.2016.
Ўқилди: 6134 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.