"Ливерпуль"нинг собиқ юлдузи Стивен Жеррард Guardian нашрига берган интервьюсида инглиз футболида ўзи нафратланган икки инсон номини ошкор қилди. Келинг, улар ҳақида сиз ҳам билиб олинг.
1. Ушбу рўйхатни Стюарт Пирс очиб беради. Бу шахс Жерард ўрнига Скотт Паркерни Англия терма жамоаси сардори қилиб танлади. Буниси ҳам майлику-я, лекин Стюард Пирс бу қарори ҳақида Жерардга ҳожатхонада айтганлигини футболчи ҳалигача ҳазм қила олмайди.
2. Футболчи бўласану ҳакамлардан нафратланмай бўладими? Боз устига, сен "Ливерпуль" етакчиси бўлсанг ва сени азалий рақибинг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинннинг 38-сониясиданоқ майдондан четлатишса. Мартин Аткинсон ҳақида гапираркан Жерард шундай дейди “Менга унинг юз тузилиши ёқмасди, уни кўрарга кўзим йўқ эди”.