Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Аёллар футболи. Ўзбекистон Суперкубоги-2016 учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -

Жамоамиз олдида муҳим учрашув – Ўзбекистон Суперкубоги-2016 учрашуви турибди. “Севинч” жамоаси ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўрди. Учрашув 26 апрель сешанба куни бўлиб ўтади.

Аёллар футболи тарихида иккинчи марта ўтказилаётган ушбу Суперкубок учрашувида жамоамиз номинал майдон эгаси ҳисобланади.

Бу йилги Суперкубок учрашувининг ўтган йилгисидан фарқи шуки, бу йил Суперкубок фақат битта учрашувдан иборат бўлади. Ўтган йили ўтказилган Суперкубок учрашуви икки учрашувдан иборат бўлган эди.

Жамоамиз 2015 йил 16 апрел куни Бекобод шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Суперкубогининг дастлабки учрашувида “Металлург-W” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Учрашувдаги ҳисоб биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида Саида Хандамова томонидан очилган эди. Тажрибали ярим ҳимоячимизнинг ушбу голи Ўзбекистон аёллар футболи Суперкубок учрашувидаги 1-гол сифатида тарих саҳифаларига муҳрланган.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Камола Рисқиева ва 70-дақиқада Мария Моисеевалар томонидан киритилган голларга бекободлик футболчи қизлар биронта тўп билан жавоб бера олишмаган.

Ўзбекистон Суперкубоги-2015нинг жавоб учрашуви эса 23 апрел куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган. Ушбу учрашув 1:1 ҳисобида якунланган. Учрашувда жамоамиз сардори ва ҳужумчиси Зебо Жўраева рақиб дарвозасини 20-дақиқада ишғол қилиб, орадаги ҳисобни очган. “Металлург W” жамоаси аъзоси Моҳигул Икромова томонидан эса 22-дақиқада ҳисоб тенглаштирилган. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолган.

Ҳар иккала учрашув натижасига кўра, “Севинч” жамоаси Ўзбекистон аёллар футболи тарихида илк марта ўтказилган Суперкубок учрашувларида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланган эди.

Яна бир қизиқарли факт, ўтган йилги Суперкубок учрашувида майдонга тушган кўпгина фуболчи қизларимиз бу йил сафимизда йўқ, булар Мария Мосиеева ва Маҳлиё Сариковалардир. Бунгача бекободликлар сафида фаолият юритган Шодия Тошева эса бу йил, собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Энди бу йил ҳам ушбу жамоалар Суперкубок учун баҳс олиб боришади. Жамоамиз ўтган йилги мавсумда Ўзбекистон чемпиони, “Металлург W” жамоаси эса Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида майдонга тушишади.

Бўлажак учрашув шубҳасиз қизиқарли ўтиши турган гап. Чунки мазкур жамоалар Ўзбекистон аёллар футболидаги еткачи жамоалар ҳисобланади. Иккала жамоа иштирокидаги чемпионат учрашувлари ҳам доимо муросасиз ва кескин бўлган. Энди эса иккала етакчи жамоа Суперкубок учун майдонда саф тортишади.

Барча футбол ишқибозларини ана шу қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 18:19, 23.04.2016.
Ўқилди: 3683 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик