Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

“Бунёдкор” меҳмонда “Обод”ни йирик ҳисобда енгди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 6-турини меҳмонда “Обод”га қарши ўтказди.

Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқасида кураш асосан майдон марказида кечди. Бироқ ҳисобни очиш учун “Обод” футболчиларида яхши имкониятлар бўлганди. Муроджон Зухуров ва ҳимоячиларимиз рақиб футболчиларининг зарбаларини дарвоза тўридан жой олишига йўл қўйишмади. 35-дақиқада Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг “Обод” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Достонбек Ҳамдамов зарбада адашмади ва ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Шораҳмедов қанотдан ҳужум ташкил этди. Ҳужумни жонлантирган Ҳамдамов тўпни жарима майдончасига узатди. Бу ерда Зуаги боши билан ўзидан қулай вазиятда турган Шораҳмедовга тўпни оширди. Марказий ҳужумчи ролида пайдо бўлган Акмал эса боши билан иккинчи голни урди. Биринчи бўлим сўнггида эса бурчакдан оширилган тўпни Шомуродов боши билан Ҳамроев қўриқлаган дарвоза тўрига аниқ йўллади – 0:3. Иккинчи бўлим ўрталарида Сатонинг пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Шомуродов “Обод” дарвозасига тўртинчи тўпни йўллади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” меҳмонда “Обод”ни 4:0 ҳисобида мағулбяитга учратди ва очколари сонини 16тага етказган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Олий лига 6-тур
“ОБОД” – “БУНЁДКОР” 0:4 (0:3)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 35 пенальти (0:1), Акмал Шораҳмедов 38 (0:2), Элдор Шомуродов 44 (0:3), Элдор Шомуродов 73 (0:4)
Огоҳлантиришлар:
Четлатиш:

“Обод”: 12.Дилшод Ҳамроев, 3.Илҳом Комилов, 4.Хуршид Ғиёсов, 6.Шерзод Жалилов, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов, 8.Дониёрбек Ҳасанов (С), 9.Павел Саломин, 10.Алишер Азизов, 11.Шохруз Норхонов, 18.Санжар Тўрақулов, 23.Жавлон Искандеров
Захира: 91.Давронбек Жўрақулов, 2.Аброр Ҳусанов, 13.Умиджон Матмусаев, 14.Акбаржон Ходжаев, 15.Санжар Баратов, 22.Исломжон Исмоилов, 24.Владислав Нуриев
“Бунёдкор”: 25.Мурод Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акромжон Комилов, 7.Закер Зуаги, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳулло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов, 30.Юрица Бульят
Захира: 1.Павель Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 11.Шахзодбек Нурматов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров, 77.Виктор Карпенко
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев – 9,0; Олим Абдувасилов – 9,0; Санжар Шоюсупов – 9,0; Равшан Абдувоҳидов – 9,0
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов (Тошкент)4
23 апрель. Тошкент. “Жар” стадиони.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:32, 23.04.2016.
Ўқилди: 2630 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.