Кеча ўтказилган дастлабки бешлик жангларида жамоамиз 3:2 ҳисобидаги илк ғалабани қўлга киритганди. Бугунги жангларда ҳам чарм қўлқоп усталаримиз худди кечагидек 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Боксчиларимиздан Шаҳобиддин Зоиров, Элнур Абдураимов ва Мирзоҳиджон Абдуллаевлар рақибларини мағлубиятга учратишди. Айниқса, Абдураимов иккинчи раундда рақибини техник нокаутга учратгани эътиборга молик.
Шу тариқа, икки кунги натижаларга кўра, умумий 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси Россия жамоасини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Энди жамоамиз Тошкентда Куба жамоасини қабул қилади. Кубаликлар чорак финалда Мексика жамоасидан 10:0 ҳисобида устун келишди.
"UZBEK TIGERS" - "RUSSIAN BOXING TEAM" - 6:4
БУГУНГИ НАТИЖАЛАР:
52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Карен Арутюнян - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)
60 кг: Элнур Абдураимов – Жамал Бадрутдинов - 2-раундда техник нокаут
69 кг: Шаҳрам Ғиёсов – Альберт Карибян - 0:3 (47:48, 47:48, 47:48)
81 кг: Шуҳрат Абдуллаев – Имам Хатаев - 0:3 (47:48, 46:49, 47:48)
+91 кг: Мирзоҳиджон Абдуллаев – Андрей Афонин - 3:0 (45:50, 45:50, 45:50)
КЕЧАГИ ЖАНГЛАР:
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев - 3:0 (50:45, 50:44, 50:45)
56 кг: Муроджон Аҳмадалиев – Абдулҳаким Ботиров - 3:0 (49:46, 49:46, 49:46)
64 кг: Анвар Туропов – Авак Узлиян - 3:0 (50:45, 49:46, 50:45)
75 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Александр Агафонов - 0:3 (45:50, 45:50, 45:50)
91 кг: Рустам Тўлаганов – Илья Квасников - 1:2 (47:47, 47:47, 47:48)
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон Бокс сериясининг VI мавсуми якунида шахсий рейтинг бўйича 10та вазн тоифасида 17 нафар боксчига олимпия ўйинлари йўлланмалари тақдим этилади.