"Челси" скаути Пит де Фиссер жамоа яримҳимоячиси Эден Азарнинг муваффаққиятсиз мавсумида Жозе Моуриньони айбламоқда.
"Моуриньо Азардан Месси ёки Роналдунинг яхшиланган нусҳасини яратмоқчи эди, аммо бунинг иложи йўқ.
Азар ҳеч қачон уларга ўхшамайди. У ажойиб индивидуал сифатларга эга ўйинчи, аммо у ҳеч қачон машина бўлмайди. У ҳам дам олишни истайди.
Сиз уни майдонда маълум бир вазифани бажаришга мажбур этмаслигингиз керак. Уни сардор этиб тайинламанг.Унга шунчаки футболдан завқ олишини айтиб қўйинг, бўлди.
Эданга босим жуда юқори бўлди ва бу унинг ўйинига таъсир қилди. Мана, Моуриньо уни қаерда йўқотди. Бу стресс ва жароҳатларни келтириб чиқарди. Умид қиламанки, янги мураббий унга бошқача муносабатда бўлади", - дейди Фиссер.