"Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар “Борнмут”га (4:1) қарши кечган Англия чемпионатининг 35-тур учрашувида иккита гол киритишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, бельгиялик ўзининг АПЛ доирасида 29 ўйинчилик голсиз сериясига барҳам берди. Сўнгги бор Азар лига доирасидаги баҳсда 2015 йилнинг 3 майида “Кристал Пэлас” (1:0) дарвозасига гол киритган.













