"Реал" футболчиси Лукас Васкес "Райо Валекано"га қарши ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Биз учрашувни қийин бўлишини билардик. Рақиблар жуда яхши ўйин кўрсатишди ва улар ҳам ғалабага ҳақли эдилар. Аммо биз яна ажойиб жамоа эканлигимизни исботладик. Бу ғалаба бизга сешанба кунги Чемпионлар Лигаси учрашуви олдидан улкан ишонч бағишлайди.
Бейл ажойиб футболчи ва у якунда буни исботлади. Хал қилувчи голни киритди ва жуда яхши ўйин кўрсатди. Биз ундан маъмнунмиз", - дейди Лукас Васкес