"Челси" яримҳимоячиси Эден Азарнинг маълум қилишича, АПЛнинг чемпионлик пойгасида унинг жамоаси "Лестер"нинг ғолиб чиқишини истамоқда.
"Тоттенҳэм"нинг АПЛ чемпиони бўлишини истамаймиз - мухлислар ҳам, футболчилар ҳам, клуб ҳам. Футболда олдиндан нима бўлишини билмайсан, аммо биз "Лестер"га умид қиламиз. Чунки улар чемпионликка лойиқ ўйнадилар, кўрамиз. Олдинда "Тоттенҳэм"га қарши ўйинимиз турибди, агар ютсак, зўр бўлар эди", - дейди Азар.