"Реал" яримҳимоячиси Гарет Бэйл ЕЧЛ яримфиналида "Манчестер Сити"га қарши биринчи учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Манчестер Сити"ни кўп марта мағлуб этганман, кўп гол урганман. Бизни жиддий рақиб кутиб турибди, аммо биз финалга чиқиш учун ҳамма нарса қилишга тайёрмиз.
Менга Англия премьер-лигаси жуда ёқади, ҳозиргача унинг ўйинларини томоша қиламан, у ерда ўйнаў ажойиб иш бўлар эди. Асосийси Англиядан ғалаба билан қайтиш. Катта клублар ўртасидаги ўйинларда фаворитлар бўлмайди. Улар "Сток Сити"ни мағлуб этишганини кўрдик, учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз", - дейди Бэйл.