Англия премьер-лигаси бу мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб "Лестер" яримҳимоячиси Риёд Маҳрез топилди.
Англия профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан топшириладиган ушбу соврин эгаси жамоа бош мураббийлари ва сардорлари овозига кўра аниқланади. Бу йил энг кўп овозни Риёд Маҳрез олди.
Энг яхши ёш ўйинчи номини Делле Алли қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, Маҳрез бу совринни қўлга киритган биринчи африкалиу бўлди.
25 ёшли Маҳрез "Лестер" сафида 36 учрашув ўтказиб, 18та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.