Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Хуан Мата: «Биз футболчилар жуда катта маошлар оламиз, шунинг учун замонавий футболга қарши бўлганларни яхши тушунаман»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячиси Хуан Мата замонавий футбол ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Юнайтед» ўйинларига кириш чиптаси нархи 40 фунтни ташкил қилади. Бу арзон эмас. Одамлар замонавий футболга қарши эканликларини айтишса, уларни яхши тушунаман. Футбол бизнеси клуб хўжайинлари учун мухлислардан кўра муҳимроқдек кўриниш бера бошлади. Аслида ҳаммаси бундай эмасди. Тарихдаги футболда матбуот бунчалик кўп эмасди ва уларнинг ҳаммаси бир парча бўлакка илиниб қолишга интилмасди.

Футболда жуда яхши маош тўлашади. Биз шиширилган пуфаклар ичида яшаймиз. Биз ақлбовар қилмас даражада кўп маош оламиз. Жаҳон футболчилари билан солиштирганда ўртача маош оламан. Аммо ойлигим Испания ва бошқа дунё мамлакатларининг 99,9 фоиз аҳолиси билан солиштирганда камтарин бўлмаган даражада.

Биз ўз шерикларимиз билан ойлик маошларимизни таққослаймиз. Мен совун пуфаги ичида яшайман. Дўстим эса ҳақиқий реал ҳаётда яшайди. У иш топиши, пул ишлаши керак. Бу нормал ҳаёт. Менинг футболчи сифатида ҳаётим эса – нормаларга тўғри келмайди.

Менга футболнинг бизнесга айланиши ёқмайди. Мен бу спорт турини яхши кўраман. Машғулотлар ўтказишни ва мусобақалашишни ёқтираман. Агар футбол бизнес ғояларидан чиқиб кетса ойлигимнинг қисқартирилишига ҳам жон деб рози бўлардим», – дея Матанинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:41, 25.04.2016.
Ўқилди: 3558 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.