«Вольфсбург» жамоаси даниялик ҳужумчиси Никлас Бендтнер билан ҳамкорликни тўхтатди.
Ушбу 28 ёшли данияликнинг «Вольфсбург» билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилганди ва бу шартнома муддатида олдин бекор қилинди.
31 март куни «Вольфсбург» раҳбарияти Бендтнерни ички тартибларга риоя этмагани учун машғулотлардан четлатганди.
Бендтнер «Вольфсбург»га 2014 йили эркин агент сифатида келганди. У жамоа сафида 47 учрашувда майдонга тушди ҳамда 9 гол урди.
Ўз вақтида Бендтнер «Арсенал», «Сандерленд» ва «Ювентус» жамоалари сафида тўп сурган.