Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

ЎзПФЛ, 7-Тур. “Насаф” – “Андижон”. Превью

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоаси олий лига 7-тур учрашувини ўз майдонида Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.
 
Шу пайтгача олий лига баҳсларидаа ушбу жамоалар 34 маротаба ўзаро куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 22 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 5 учрашувда эса андижонликлар ғалаба қозонишган.
 
Қолган етти учрашувда дурангга имзо чекилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 81-43. “Андижон” дарвозасига футболчиларимиз томонидан киритилган ушбу 81та голларнинг 57таси айнан Қарши шаҳридаги учрашувларда киритилган. Андижонликлар эса Қаршида 19 марта дарвозамизни ишғол қилишга эришган.
 
Мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар 1998 ва 2004 йиллар қайд этилган. 1998 йили Андижонда “Насаф” ўз тарихидаги энг йирик мағлубият (0:6)ни қабул қилиб олган.
 
2004 йили эса “аждарлар” ўз майдонларида андижонликларни 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
 
Ўзаро учрашувлар тарихига назар солсак, жамоалар ўртасидаги учрашувларда икки марта йирик 4:4 ҳисобидаги дуранг натижа ҳам қайд этилганига гувоҳ бўламиз.
 
Қаршида бўлиб ўтган учрашувларнинг фақат биттасида, яъни 1999 йили 1:2 ҳисобида андижнликлар ғалабага қозонишган. Охирги марта эса 2010 йилги мавсумда “Насаф”ни мағлуб этишга эришган.
 
Ўзаро учрашувларнинг сўнггисида ҳам жамоамиз ғалаба қозонган. Яъни, ўтган йилги мавсумнинг иккинчи даврасининг дастлабки турида Андижонда ўтган қарама-қаршиликда “аждарлар” кичик ҳисобда ғалабани қўлга киритишган – 0:1.
 
Айни пайтда жамоамиз 6 учрашувдан сўнг 16 очко жамғариб, турнир жадвалининг 3-поғонасида боришмоқда. 1 ва 2-ўринда бораётган жамоалардан фақат тўплар нисбати бўйича орқада бормоқда.
 
“Андижон” жамоасининг ўтган 6 турдан кейин жамғарган очколари сони 6 тага тенг, улар турнир жадвалининг 8-ўринида боришмоқда.
 
Энди эътиборингизга Қаршида бўлиб ўтган ўзаро ўйинлар ҳисобини эслатиб ўтамиз.
 
1997 йил. “Насаф” – “Андижон” – 3:0
1998 йил. “Насаф” – “Андижон” – 4:1
1999 йил. “Насаф” – “Андижон” – 1:2
2000 йил. “Насаф” – “Андижон” – 5:2
2001 йил. “Насаф” – “Андижон” – 2:1
2002 йил. “Насаф” – “Андижон” – 2:0
2003 йил. “Насаф” – “Андижон” – 4:2
2004 йил. “Насаф” – “Андижон” – 8:1
2006 йил. “Насаф” – “Андижон” – 3:2
2007 йил. “Насаф” – “Андижон” – 4:4
2008 йил. “Насаф” – “Андижон” – 2:0
2009 йил. “Насаф” – “Андижон” – 4:2
2010 йил. “Насаф” – “Андижон” – 3:1
2011 йил. “Насаф” – “Андижон” – 2:0
2012 йил. “Насаф” – “Андижон” – 4:0
2014 йил. “Насаф” – “Андижон” – 3:0
2015 йил. “Насаф” – “Андижон” – 3:1
 
Навбатдаги учрашув
 
ЎзПФЛ 7-тур
“Насаф” (Қарши) – “Андижон” (Андижон)
28.04.2016. Қарши ш., “Марказий” стадиони. 18:30да
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов, Сервер Еремеев (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:01, 26.04.2016.
Ўқилди: 3210 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.