Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 0-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Сардор Рашидовнинг голи «Ал-Жаиш»ни Қатар Кубоги финалига олиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш» клуби 29 апрель куни Қатар Кубоги финалида «Лаҳвия»га қарши тўп суради.

Мусобақанинг ярим финаллари Қатар Юлдузлар Лигасида дастлабки тўрт ўринни қўлга киритган клублар ўртасида кечди. Чемпионатнинг кумуш медалларига эга чиққан «Ал-Жаиш» бронза медали соҳиби «Ас-Садд» билан кураш олиб борди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Ал-Жаиш» клубининг twitter’даги расмий саҳифаси учрашувнинг 33-дақиқасида ҳисоб Сардор Рашидов томонидан очилганлигини кўрсатди. Тўп ўзбекистонлик футболчи томонидан жарима майдончаси ичига бурчакдан етказиб берилган ва «Ас-Садд» футболчиларидан бирига тегиб, дарвозадан жой олган.

 

Қайд этиш керак, «Ас-Садд» чемпионатнинг кумуш медаллари учун кечган курашда «Ал-Жаиш» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, якунда 3-ўрин билан чекланган ва ўша беллашувда Сардор Рашидов майдонга тушмаганди.

Мамлакат Кубогининг иккинчи ярим финалида «Лаҳвия» Юлдузлар Лигасининг амалдаги чемпиони «Ар-Райян» устидан ишончли ғалабага эришди — 3:1. 29 апрель куни бўлиб ўтадиган финал ўйинида Рашидов жамоадошлари «Лаҳвия»га қарши саф тортади.

Маълумот учун, «Лаҳвия» клуби Сардор Рашидовнинг собиқ жамоаси ҳисобланган «Бунёдкор»ни қаторасига икки мавсум давомида Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида қолдириб кетди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:46, 26.04.2016.
Ўқилди: 7192 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик