Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Энг дахшатли 7 та авиаҳалокат

Баҳо:
+2 | -

Футбол оламида авиаҳалокатга учраган бир нечта жамоалар бор. Биз ана шундай дахшатли авиаҳалокатларнинг еттитаси ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

1949 йил. Шу йили Италия футболи бир нечта юлдузларини йўқотди. «Торино» клубининг самолёти Португалия сафаридан қайтаётиб тоғ қиялигига урилади. Бу фожеа Турин яқинида юз беради. Фожеа натижасида «Торино»нинг 18 ўйинчиси, хусусан жамоа сардори Валентино Маццола, бош мураббий Лесли Ливсли ва бир неча журналистлар ҳаётдан эрта кўз юмадилар. Ҳалокатгача «Торино» кетма-кет 4 маротаба Италия чемпиони бўлган эди. 

1958 йил. Маъшум ҳалокат содир бўлган йилнинг феврал ойида «Қизил иблислар»нинг юлдузли таркиби Мюнхенда ҳалокатга учради. «Басби болалари»дан 8 нафар юлдузлар ва 8 та журналистлар ҳалок бўлдилар. Бу жамоа учун ўта оғир йўқотиш бўлган эди. 

1961 йил. Чили кубоги учрашувида иштирок этиш учун Сантягодан Осорнога парвоз қилган «Грин Кросс» клуби самолёти Лос-Лантимас тоғига бориб урилади. Бу ҳалокат натижасида жамоанинг 24 нафар аъзоси вафот этади. 

1969 йил. Боливиянинг энг оммавий клуби «Стронгест»нинг 19 нафар аъзоси авиаҳалокатдан вафот этади. 

 

1979 йил. Ўзбек футболи учун алам қиларли йил. Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси навбатдаги чемпионат ўйинига Минскга отланади. Афсуски, ўшанда пахтакорчилар манзилларига етиб бора олмаганлар ва 17 киши вафот этган. 

1987 йил. Лиманинг «Алянс» клуби авиаҳалокатга учрайди. Одатдаги миллий чемпионат ўйинидан қайтаётган клуб самолёти денгизга қулаб тушади. Бунинг натижасида клубнинг 43 аъзоси – футболчилар, жамоа мухлислари, жамоа раҳбарияти вафот этадилар. 

1993 йил. Замбия терма жамоасининг 18 футболчиси авиаҳалокат натижасида вафот этади. Жамоа Сенегалга қарши ўйинга учаётган вақтида самолёт Габон яқинидаги дарёга қулайди. 

Фурқат  Юсупов тайёрлади 

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:42, 26.04.2016.
Ўқилди: 6415 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.