"Манчестер Сити" сардори Венсан Компани "Реал"га қарши ЕЧЛ яримфинали биринчи учрашувидаги дурангдан сўнг (0:0) фикр билдирди.
"0:0 ҳисоби - хавфли. Агар Мадридда гол ура олсак, ҳаммаси ўзгаради. Бундай ҳужумкор жамоага қарши ўйинда гол ўтказмаслик жуда қийин.
Биринчи учрашувдаги натижадан фахрланишимиз мумкин. Рақиб кўп ҳаракат қилди, аммо Жо Харт стандарт вазиятларда жуда керакли сейвларни амалга оширди", - дейди Компани.