"ПСЖ" машғулотларида ҳужумчи Златан Иброҳимович ва яримҳимоячи Адриен Рабьо билан зиддият юзага келди, дея хабар беради L’Equipe.
Манбада ёзилишича, Ибрага ёш французнинг ўзини тутиши ёқмади ва улар юқори овозда гаплашдилар ва бир неча марта бақирдилар ҳам. Жамоа садори Тиагу Силва жанжалкашларни ажратиб қўйди ва жанжал ниҳоясига етди.