"Атлетико" дарвозабони Ян Облак ЕЧЛ яримфиналининг биринчи учрашувида "Бавария" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"Биз ғалаба учун ўйнадик. Вазифамиз гол уриш ва ўтказиб юбормаслк эди. Натижа яхши бўлди - 1:0, аммо жавоб учрашуви қийин бўлади.
Энди шанба куни Испания чемпионатида ўйин ўтказамиз, сешанба куни эса яна "Бавария" билан учрашамиз. Гол уришимиз жуда муҳим эди, Сауль буни ажойиб равишда бажарди.
"Бавария" кучли ўйинчиларга эга кучли жамоа. Аммо биз уларни мағлуб эта олдик. Биз рақибни ҳурмат қиламиз, аммо ундан қўрқмаймиз", - дейди Облак.