"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ЕЧЛ яримфиналининг биринчи учрашувида "Атлетико"дан учралган мағлубиятдан сўнг(0:1) жамоасининг финалга чиқишига ишонишини маълум қилди.
"Биз "Атлетико"нинг ўйин услубига тайёр эдик. Шунга қарамай, биринчи бўлимда бизга тажовузкорлик ва босим уюштириш етмади. Танаффусдан сўнг яхшироқ ўйнай бошладик. Афсуски, бунинг учун сафардаги гол билан мукофотланмадик. Шундай бўлсада, олдинда яна 90 дақиқа борлигини унутмадик ва иккинчи голни ўтказиб юбормасликни ўйладик.
Жавоб учрашувида боримизни берамиз ва бизга мухлисларимиз ёрдам берадилар. Финалга чиқишимизга ишонамиз. Бунинг учун ҳамма нарса қиламиз", - дейди Нойер.