Бугун “Марказий” стадионда футбол куни. Жамоамиз олий лига 7-турини Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги “Андижон” жамоасини қабул қилади.
Мазкур жамоалар ўз тарихларида ўзаро 35-учрашувини ўтказишади. Бир вақтлар футболчи сифатида бир-бирларига қарши майдонга тушган икки собиқ футболчи бугун ўз шогирдларини майдондаги қарама-қаршилигини бошқаради.
Шу пайтгача бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар статистикаси бўйича устунлик “Насаф” томонида бўлган билан, бугунги учрашув тарихда янги саҳифа очиб беради. Демоқчимизки, ушбу учрашув ҳар иккала жамоа учун муҳим саналади. Майдонда муросасиз кураш кетишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Қолаверса, Б.Ашурматов “Андижон” жамоаси мухлисларига “жамоани аутсайдерлар сафидан олиб чиқишини” айтган.
Ўтган йили Бахтиёр Ашурматов Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини бошқарган. Ўша мавсумда Б.Ашурматов бошчилигидаги “Навбаҳор” жамоаси биринчи даврада “Насаф”ни ўз майдонида қабул қилиб, дурангга имзо чеккан бўлса, иккинчи даврадаги Қаршида бўлган учрашувда 5:1 ҳисобида майдондан бош эгиб чиқишга мажбур бўлишган. Қани бугун иккала мураббий қарама-қаршилиги қандай кечади? Буни ўйиндан кейин билиб оламиз.
Шунинг учун клубимиз ишқибозларига қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг, стадионга ташриф буюриб, қизиқарли учрашувни томоша қилинг, деймиз. “Насаф” жамоаси фақат СИЗЛАР учун ўйнайди!
Бугунги учрашув соат 18:30да бошланишини яна бир марта эслатиб ўтамиз.
Демак, бугун яна бир марта Рўзиқул Бердиев ва Бахтиёр Ашурматов жамоаларининг қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Учрашувга марҳамат қилинг!
ЎзПФЛ 7-тур. 28.04.2016.
“Насаф” (Қарши) – “Андижон” (Андижон)
Қарши ш., “Марказий” стадион.
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов, Сервер Еремеев (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро вил.)
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=2681#sthash.THJDxIZH.dpuf