Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Фарҳод ва Дилшод улар бир-бирларини қанчалик яхши билишади?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, газетамиз орқали ўзаро дўст тутинган футболчиларнинг бир-бирлари ҳақидаги фикрларини баён этяпмиз. Анъанага мувофиқ, саҳифамизнинг навбатдаги қаҳрамонларидан интервью олдик. Бу сафар футзал бўйича Ўзбекис­тон терма жамоаси етакчилари - Фарҳод Абдумавлонов ва Дилшод Раҳматовнинг ораларидаги дўстлик ришталари нечоғли мустаҳкам эканига воқиф бўламиз. Эслатиб ўтамиз, улар бир-бирларининг жавобларини эшитишмаган.

1. Ўртангиздаги дўстлик қачондан бошланган?

2. Дўстингизнинг айнан қайси хислатини қадрлайсиз?

3. Белгиланган учрашувга кеч қоладими?

4. Ёлғон гапириб турадими?

5. Туғилган куни қачон?

6. Қайси фаслни яхши кўради?

7. Қайси таомни хуш кўриб истеъмол қилади?

8. Мағлубиятни қандай қабул қилади?

9. Футзалдан ташқари қизиқишларини биласизми?

10. Нимани орзу қилади?

11. Дўстингизга тилакларингиз...

Фарҳод Абдумавлоновнинг жавоблари:

1. Дилшод билан бундан 6 йил аввал футзал сабаб танишганмиз. Деярли битта маҳаллада яшаймиз. Бир клубда, кейинроқ миллий терма жамоада ҳам бирга ўйнаш насиб этди. Ўша пайтдан то шу кунгача жуда яқин дўстмиз.

2. Ҳамма хислатини қадрлайман. Ҳамиша ёрдамини аямайди. Муаммоли вазиятга тушиб қолган пайтимда биринчилардан бўлиб кўмакка шошади. Бирор ишга қўл урсак, албатта, ўзаро маслаҳатлашамиз.

3. Деярли кечга қолмайди. Аксинча, бундай ҳолат менда кўпроқ учрайди. У мени машинасида уйдан олиб кетади. Машғулотларга ҳам, ўйинга ҳам бирга борамиз.

4. Алдоқчиларни ёмон кўради. Фақат ҳазил тариқасида ёлғон ишлатиши мумкин.

5. 1989 йилнинг 4 декабрь куни туғилган.

6. Қиш фаслини яхши кўради.

7. Хамирли таомлар жону дили.

8. Мағлубиятни эсидан чиқариши қийин. Шундай пайтларда унга далда бериш, кўнглини кўтаришга ҳаракат қиламан.

9. Футзалдан ташқари Play Station ўйинларига қизиқади.

10. Энг катта орзуси мундиалда иштирок этиш эди. Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кўп йиллик орзумизга етдик.

11. Дилшодга энг эзгу тилакларимни билдираман. Илоҳим, жароҳат олмасин. Колумбияда бўлиб ўтадиган ЖЧда ҳам биргаликда ижобий натижаларга эришиш насиб қилсин. Ҳали уйланмаган, оқила қиз билан турмуш қуришига тилакдошман.

 

Дилшод Раҳматовнингжавоблари:

1. Фарҳод билан 2010 йили танишиб, «Ардус» жамоасида бирга тўп сурганмиз. Кейинчалик 2013|2014 йиллар мавсумида Хитойнинг «Гансу-Масрей» клубида  ўйнадим. Фарҳод эса Қозоғистоннинг «БТА Футзал», «СКА-Юг» ҳамда ЦСКА клублари шарафини ҳимоя қилди.

2. Қўлидан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ишонувчан, сўзларида ҳамиша самимийлик сезилиб туради.

3. Битта маҳаллада яшаганимиз учун машғулот ва ўйинларга бирга борамиз. Кўпинча мен кечикаман, чунки уни машинамда олиб кетаман. Мураббийлардан айнан шу сабаб дакки эшитамиз. Билмадим, уйимиз «Ўзбекистон» спорт мажмуасига яқин бўлгани учунми, бемалол чиқамиз.

4. Баъзида ёлғон гапирсада, алдагани дарҳол билиниб қолади. Гаплари ёлғон бўлса, юзи қизаради. Эслайман, бир-икки марта кўнглимга қаттиқ тегмаслик учун ёлғон қўллаган. Лекин яхшилик йўлида ишлатилган сўзни тўғри қабул қилганман.

5. 1987 йил 11 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.

6. Ёз фаслини яхши кўради. Сабаби, айнан шу паллада чемпионатимиз танаффусга чиқади.

7. Пазанда эмас, таом пиширишни билмайди. Тухум ва картошка қовуришдан бошқасини эплай олмайди. Лекин ажойиб хўранда (кулади). Овқат танламайди. Паловни яхши кўради.

8. Хушчақчақ бўлгани учун тушкун ҳолатдан тез чиқиб кетади. Унинг кайфияти кейинги ўйинларда салбий таъсир қилмаслиги керак.

9. Стол теннисига қизиқади. Ўзаро баҳсимизда у кўпинча ғалабага эришади. Компьютер ўйинлари ҳам жону дили. Футболни яхши ўйнайди.

10. Орзумиз - ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш эди, ниятимизга етдик. Энди мундиалда муносиб иштирок этишга астойдил ҳаракат қиламиз.

11. Фарҳод оилали. Бир қиз ва бир ўғилнинг отаси. Унга биринчи галда оилавий бахт тилайман. Фарзандлари камолга етиб, яхши инсонлар бўлиб етишишсин. Яқинларининг бахтига ҳамиша соғ бўлиб юрсин. Биргаликда жаҳон чемпионатига бориб, юртимизга ижобий натижалар билан қайтиб келиш насиб қилсин. Энг муҳими, дўстлигимиз абадий бўлсин.

Мана, азиз муштарийлар, «Дўстим ҳақида» рукни остидаги лойиҳамизнинг навбатдаги қаҳрамонларининг муносабатларидан ҳам бохабар бўлдик. Ҳар икки футзалчининг дўстлик ришталари абадий бўлишига тилакдошмиз. Колумбияда ўтказиладиган мундиалда ҳам Осиё чемпионатида бўлгани каби ёрқин ўйин намойиш этиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишсин.

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:39, 28.04.2016.
Ўқилди: 2391 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.