Кириш Регистрация

Бахтиёр Ашурматов: «Водий футболининг бугунги кундаги аҳволи аянчли»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Андижон” учрашуви ниҳоясига етгач, жамоа мураббийлари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Андижон” жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

— Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимида жамоамиз ўйинчилари биз берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Шунингдек, биринчи бўлимда ташкил этган ҳужумларимизда гол уришга ҳам қулай вазиятлар бўлди, аммо буни амалга ошира олмадик. Иккинчи бўлимда эса ҳимоячимиз йўл қўйган хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг майдонга уч ҳужумчини туширдик ва ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик. Афсуски, шундан сўнг ҳимояда бўшлиқ  пайдо бўлди ва бундан “Насаф” жамоаси унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

“Насаф” жамоаси қарши ҳужумларда жуда яхши ўйин кўрсатади ва бу жамоа билан очиқ ўйин кўрсатиб бўлмайди. Бизнинг клубда ҳеч қандай муаммо йўқ, клуб раҳбарияти ҳам имкон қадар шароит яратиб бермоқда, шунингдек жамоа мухлислари ҳам доимо бизни қўллаб туришибди.

Мен жамоага келган пайт, сўз берганман, агарки натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмаса ҳеч қандай баҳона изламайман. Ўз ўрнида бугунги ўйинда ҳам баҳона қидириш истагида эмасман. Албатта, имкон қадар ўз имконимиздан фойдаланамиз. Вазиятни ўнглаш учун вақт талаб қилади. Жамоамиз таркибини иккинчи давра олдидан кучайтириш ниятимиз бор. Ёшларга ҳам эътибор берамиз, бизда иқтидорли ёшлар кўп, 1995 йилда туғилган Бахтиёр Қосимовни кўрдингиз бугун у илк марта асосий таркибда майдонга тушиб, яхши ўйин намойиш этди. Бундай иқтидорларга имкон бераверамиз. Аммо, фақат ёш ва тажрибасиз ўйинчилар билан барқарор ўйин намойиш этиш мушкул.

Афсуски, водий футболининг бугунги кундаги аҳволи аянчли. Менимча, мураббийларга кўпроқ имкон бериши керак, албатта бу ўз натижасини беради. Водийлик мухлисларнинг ўз севган жамоаларини Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокини кўриш армон бўлиб қолаяпти. Ўйлайманки, буни эътиборга олишимиз керак ва уларнинг орзуларини рўёбга чиқаришимиз керак. Бунинг учун биз мураббийлар кўпроқ ишлашимизга тўғри келади. “Насаф” жамоасига эса ОЧЛнинг навбатдаги тур учрашувида омад тилайман.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:57, 28.04.2016.
Ўқилди: 5437 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик