Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Игорь Шквирин: «Баъзи ўйинчиларга кўрсатма бериш учун таржимон хизматига муҳтожман»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” – “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги беллашув якунлангач, ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг дастлабки қисмида “Олмалиқ” бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.

- Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Боиси ҳамма жабҳада имкониятни бой бериб қўйдик. Ўзи кўп ўйинларда истамасакда мағлубиятга учраяпмиз. Бугун бутун жамоамизнинг ўйини ўхшамади. Диёр Туропов ёмон ҳаракат қилмади. Аммо марказий чизиғимиз жуда бўш ўйин кўрсатди.

Дарвозабонни кўп ҳам айбламаган бўлардим. Чунки бугун дарвозамизда бошқа бир посбон турганида ҳам бундан кам гол ўтказмасдик. Сабаби рақиб босимни ошираверди, ҳимоячиларимиз эса жуда пала-партиш ҳаракат қилишди.

Ҳимоячиларга мен берган кўрсатмалар аниқ етиб бормаётган кўринади. Сабаби мен ўзбек тилини билмайман. Футболчиларнинг аксарияти эса русчада гаплаша олишмайди. Ҳайронман, бундай ҳолатда таржимонга мурожаат қилишдан ўзга чорамиз йўқ, - дейди тажрибали мутахассис.

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:11, 28.04.2016.
Ўқилди: 4943 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик