Кириш Регистрация

Андрей Микляев: «Ҳужум чизиғимизда рақобат олдингидек кучли эмас»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” – “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги беллашув якунлангач, ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” бош мураббийи Андрей Микляев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги ўйин яхши ўтди, дея оламан. Қайд этилган натижадан қониқиш хосил қилдим. Аслида бир қатор ёшларни кўздан кечириб олишни мўлжаллагандик. Улар ёмон ҳаракат қилишмади.

Бугун айниқса, тезкор тарзда гол кирита олганимиз ҳам бизга наф берди. Энди олдинда бизни янада масъулиятли ўйин кутиб турибди. Умид қиламанки, Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда Темурхўжа Абдухолиқов майдонга туша олади. Унда кичик жароҳат бор эди. Шу сабабли ҳам бу футболчини майдонга туширишни лозим топмадик.

Биласизми, айни пайтда бизнинг олдинги чизиғимизда муаммолар бор. Боиси ҳужумда рақобат олдингидек кучли эмас.

Яна бир янгиликни айта оламанки, Бобур Йўлдашев даволаниб қайтди ва у тез орада сафимизга қўшилади. Бу футболчига катта умид боғлаганмиз. Яқин вақт ичида жамоамиз оптимал формада ўйин кўрсата бошлайди, - дейди тажрибали мураббий. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:19, 28.04.2016.
Ўқилди: 3511 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик