Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Япония терма жамоасида мураббий алмашади, аммо...

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси бош мураббийи Хадзимэ Мориясу 2027 йилги Осиё Кубоги якунлангач ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Япония футбол федерацияси расман маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир ярим йилдан сўнг Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Мориясунинг ўрнини эгаллайдиган мутахассис номи ҳам маълум — бу Го Оива.

Мориясу Россияда ўтган ЖЧ-2018 дан бери Япония терма жамоасини бошқариб келмоқда. Шимолий Америкада бўлиб ўтган сўнгги мундиалга тўхталадиган бўлсак, бу турнирда японлар 1/16 финал босқичида ўз юришини тўхтатди. Улар шиддатли кечган баҳснинг сўнгги дақиқаларида Бразилия терма жамоасига имкониятни бой беришди (1:2). «Самурайлар» гуруҳ босқичидан иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқишган эди.

Киритилди: 22:46, 23.07.2026.
Ўқилди: 1792 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик