Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

“Бунёдкор” – “Пахтакор”. ФОТО+ВИДЕО превью

Баҳо:
+ | -

29 апрель, жума куни олий лига 7-тури доирасида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари куч синашишади.

“Қалдирғочлар” мезбонлигида ўтадиган бу сафарги баҳс ўзаро ҳисобдаги 19-учрашув сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган 18та ўйиннинг 6тасида “Бунёдкор” ғолиб чиққан. Пахтакорчилар ҳисобида 4та ғалаба бор. Қолган 8та ўйин эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи – 20:16, “Бунёдкор” фойдасига.

Игорь Сергеев ўзаро ўйинларда жами 5та тўп киритган ва у бу борадаги кўрсаткич бўйича етакчи бўлиб олди.

“Бунёдкор” мезбонлигида ўтадиган учрашувларда жамоалар томошабоп ва қизиқарлироқ ўйин намойиш этишга одатланишган. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди. Гап шундаки, “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўйинларда дарвозалар 25 маротаба ишғол этилган бўлса, “шерлар” стадионида ўтган 9та баҳсда атиги 11та гол дарвозаларга киритилган.

Бу сафарги Тошкент дербисини сариқ карточкалари сони 4тага етганлиги боис “Пахтакор” сардори Камолиддин Тожиев ўтказиб юборади.

Пойтахтнинг икки совриндор жамоалари баҳсини Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.
Эслатиб ўтамиз, олий лига 7-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви 29 апрель куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Қуйидаги ҳаволаларда “Бунёдкор” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлар қайдномалари, учрашувлар суратлари ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:1 (1:0)
18.05.2007. 10-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 12000 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 8,4
Голлар: Сергей Лушчан 39 пенальти (1:0), Ильдар Магдеев 85 (1:1)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:1 (1:0)
08.08.2008. 16-тур. Тошкент. МҲСК стадиони 18210 томошабин
Бош ҳакам: Александр Петров (Тошкент) – 7,8
Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва 8 (1:0), Зайниддин Тожиев 90+2 (1:1)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (1:0)
12.07.2009. 11-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 9251 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,8
Голлар: Асрор Алиқулов 21 автогол (1:0), Жасур Ҳасанов 58 (2:0), Александр Гейнрих 71 (2:1)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (1:0)
14.03.2010. 1-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 9097 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов - 9,6 (Тошкент)
Голлар: Ривалдо 18 (1:0), Стевица Ристич 57 (2:0), Боян Миладинович 78 (2:1)

БУНЁДКОР - ПАХТАКОР - 2:1 (0:0)
21.08.2011. 17-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 8469 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,5
Голлар: Виктор Карпенко 71 (1:0), Милош Трифунович 73 (2:0), Алишер Азизов 89 (2:1)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:0 (0:0)
26.06.2012. 12-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 7341 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Голлар: Шавкат Саломов 52 (1:0), Ян Козак 65 (2:0)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:2 (0:1)
10.08.2013. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5362 томошабин
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Голлар: Кахи Махарадзе 4 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов 83 (0:2), Лутфулла Тўраев 90 (1:2)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:3 (1:0)
07.11.2014. 26-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 6785 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,0
Голлар: Сардор Рашидов 38 (1:0), Сардор Рашидов 48 (2:0), Игорь Сергеев 79 (2:1), Жамшид Искандеров 89 (2:2), Игорь Сергеев 90+2 (2:3)

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:0 (0:0)
26.10.2015. 26-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадионию 2678 томошабин
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент) – 8,5
Голлар: Акмал Шораҳмедов 49 (1:0), Достонбек Ҳамдамов 75 (2:0)

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:19, 29.04.2016.
Ўқилди: 5230 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.