Кириш Регистрация

Сардор Рашидов ва «Ал-Жаиш» Қатар кубогини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Қатар кубоги финалига якунига етди. Унда Сардор Рашидов шарафини ҳимоя қилаётган "Ал-Жаиш" клуби "Лахвия"га қарши баҳс олиб борди.

Ҳамюртимиз учрашувни бошланғич таркибда бошлаганини таъкидлаш лозим. Ўйиннинг 31-дақиқасида Муҳаммад Метнаний духайлликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Баҳснинг 65-дақиқасида эса Сардор Рашидов ўз ўрнини Ёсир Абу Бакрга бўшатиб берди. Орадан кўп ўтмасдан "Лахвия" ҳисобни тенглаштирди. Калуйитука пенальтини аниқ амалга оширди.

Ўйин қўшимча бўлимларга кўчиши кутилаётганда "Жаиш" пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жамоа тўпурари Абдулраззоқ Ҳамидуллоҳ 11 метрли зарбани аниқ амалга ошириб, жамоасига Қатар кубогини келтирди.

Шу тариқа, Сардор Рашидов ўзининг "Ал-Жаиш"даги илк мавсумида Қатар Юлдузлар лигасининг кумуш медалини ва Қатар кубогини қўлга киритди. Шунингдек, "Ал-Жаиш" ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиб, муддатидан аввал нимчорак финалга чиқди. Плей-оффда жамоа айнан "Лахвия"га қарши баҳс олиб боради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:16, 29.04.2016.
Ўқилди: 7901 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик