"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торрес ўзини Испания терма жамоасига чақиришларидан умид узганини маълум қилди.
Аввалроқ, Испания термаси бош мураббийи 32 ёшли футболчи учун терма жамоа дарвозаси очиқ эканлигини айтган эди.
""2014 йилги мундиалдан сўнг икки йилдан буён терма жамоада ўйнамадим. Ўзимни терма жамоа сифатида ҳис қилмай қўйганман, шунинг учун башорат қилмайман. Келаётган ёз ҳақида ўйламаяпман. Хаёлим Испания чемпинатининг навбатдаги ўйини билан банд.
Жамоадошим Сауль Ньигеснинг Евро-2016да қатнашишига умид қиламан. У бунга лойиқ. Аммо қарорни мураббий чиқаради", - дейди Тоорес.