"Сандерленд" ҳужумчиси Фабио Борини ўзини "Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер билан таққослади.
"Мен ўзимнинг майдондаги ролимни "кўр-кўрона иш" деб биламан, чунки одамлар уни ҳеч қачон пайқамайдилар. Ўзимни гоҳо "Бавария"даги Томас Мюллердай ҳис қиламан, у жуда кўп иш бажаради ва шерикларига ёрдам беради", - дейди Борини.
Италиялик 26 ёшли ҳужумчи АПЛнинг ушбу мавсумида 23 учрашувда 4та гол урган.