Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-0 Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Динамо» ёш футболчиларни саралайди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумдаёқ Олий Лигага қайтишни мақсад қилган «Динамо» жамоаси ҳозирда Биринчи Лигада ўйинларида асосий эътиборини маҳаллий ёш футболчилар эвазига таркибни шакллантиришга қаратган.

Шу мақсадда Самарқанд вилоят футбол федерацияси ва «Динамо» клуби ҳамкорлигида сўнгги бир ҳафта давомида вилоятдаги мавжуд футбол мактабларидаги 1998, 1999 ва 2000-йилларда туғилган 200га яқин ёш футболчилар ўртасида турнир ташкил этилиб, улар орасидан энг иқтидорлари Самарқанд вилоят терма жамоаси сифатида саралаб олинди.

Вилоят футбол федерацияси ва «Динамо» клуби шофелигидаги ушбу мусобақанинг финал қисми 1 май, якшанба куни «Динамо» ўйингоҳида ўтади. Унда «Динамо» клуби ёшлари ва ёш футболчилардан сараланган Самарқанд вилоят терма жамоаси ўзаро майдонга тушишади. Ушбу баҳсда «Динамо» клуби мураббийлар штаби, Самарқанд футболи жамоатчилиги вакиллари иштирок этади. Мураббийлар томонидан сараланган иқтидорли ёш футболчиларни кейинчалик «Динамо» жамоаси йиғинларигига таклиф этиш, уларга бўлган эътиборни кучайтиш мақсад қилинган.

«Вилоят футбол федерацияси ва «Динамо» клуби ҳамкорлигида мана шундай доимий селекция ишларини йўлга қўйиб, иқтидорли ёш футболчиларни тўлиқ назорат қилишни кўзлаганмиз. Бу жараён доимий тарзда олиб борилиб, келажакда маҳаллий ёшларимизнинг клубларимиз сафидан ўрин олишини, терма жамоаларимизга номзод футболчи сифатида вояга етишларинини таъминлайди» - дейди Самарқанд вилоят футбол федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» ва Самарқанд вилоят терма жамоаси ўртасидаги ушбу баҳс 1 май куни соат 11:00да «Динамо» ўйингоҳида бошланади. Ушбу учрашувга мухлисларни таклиф этиб қоламиз.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 18:19, 30.04.2016.
Ўқилди: 5046 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик