"Арсенал" ҳужумчиси Дэнни Уэлбек АПЛнинг 36-турида "Норвич" устидан қозонилган ғалабани шарҳлади (1:0).
"Захирада ўтирсанг, майдонга чиқиб ўйинни ўзгартиришни истайсан. Мен бугун гол урдим. Ўйин қийин бўлди, рақиб охиригача курашди. Бу ғалаба бизга жуда керак эди.
Биз чемпионатни "Тоттенҳэм"дан юқорида тугатишни жуда хоҳлаймиз. Кўрамиз, ҳаммаси нима билан тугар экан", -дейди Уэлбек.
"Тоттенҳэм" "Арсенал"да икки очко кўпроқ жамғарган ҳолда иккинч ўринда бормоқда, бунинг устига "шпорлар" захирасида яна бир учрашув бор.