Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

Ака изидан ука ёки яна футболдаги сулолалар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Оилавий сулола - бу ибора футбол учун ҳам бегона эмас. Олма олмадан ранг олгани каби футболчи аканинг ортидан укаси эргашиши одатий ҳол. Баъзи оилаларда ҳаттоки, укалар шундай қилишади. Фақат, улардан энг машҳури жамоатчилик эътиборига тушади, қолганлари эса ўша юлдуз ака ёки ука соясида юришга мажбурлар. Хуллас, қуйидаги ҳикоямиз касбдош ака-укалар ҳақида.

Серхио Агуэро ва Гастон дель Кастильо (Аргентина)

«Кун» лақаби билан ҳам танилган ҳужумчининг тўлиқ исм-шарифи - Серхио Лионель Агуэро дель Кас-тильо. «Манчестер Сити» аъзоси барчага яхши таниш. Аммо унинг 18 ёшли укаси - Гастонни фақат  ватандошлари билишади, холос. Ваҳоланки, ёш футболчи ўйин услуби, бўй-басти ва бошқа жиҳатлари билан акасини эслатади. Гастон ҳозирча вақтида акаси тўп сурган «Индепендь-енте» ўринбосарлар жамоасидан юқорига кўтарила олганича йўқ. Тўғри, июнь ойида 19 ёшга тўладиган кенжа Агуэро ҳамон умидли йигитлар даврасида. Таққослаш учун айтсак, Серхио 17 ёшида Аргентина чемпионатида гол ура бошлаганди. Хуллас, Гастон акасидан анча ортда қолмоқда. Лекин унда рисоладагидек савияга кўтарилиш имконияти йўқ эмас.

Матс ва Йонас Хуммельс (Германия)

Собиқ футболчи Херман Хуммельс ва  Германияда ўйинни шарҳлаб борган дастлабки аёл Улла Хольхофф оиласида дунёга келган Матс ва Йонас учун касб танлаш масаласида ўзга вариант йўқ эди. Ахир уларнинг волидалари кейинчалик спорт телеканали бош муҳаррири лавозимига кўтарилиб, «Немис футболи онаси» эътирофини олганди. Мана, чинакам  футбол оиласидан жаҳон чемпиони чиқди. Бироқ кенжа Хуммельс акасидек юксак натижаларга эришолмади. 17 ёшида «Бавария»ни тарк этган ҳимоячи салкам 10 йилдан буён камтарин «Унтерхахинг» шарафини ҳимоя қилиш билан чекланмоқда.

Хосе ва Хуанми Кальехон (Испания)

«Наполи» ҳужумчиси эгизаклардан биридир. Хосе ва Хуанми вақтида «Реал» кантерасида биргаликда тўп суришган. Кейинчалик Хосе «Эспаньол»га йўл олди, Хуанмини эса «Мальорка» 1 млн. евро эвазига сотиб олди. Балеар оролларида ўз ўрнини тополмаган футболчи испан клубларидаги саёҳатлардан сўнг Грецияда ҳам ўйнаб кўрди. Лекин чинакам муваффақиятга узоқ Боливияда эришди. Айтганча, эгизаклар ўтган мавсумнинг маълум босқичида ўзлари тўп сураётган чемпионатлар бош тўпурари мақомида юришди. Хусусан, «Боливар» шарафини ҳимоя қилаётган Хуанми 104та учрашувда 49та гол урди. У эндиликда Боливия фуқаролигини қабул қилиб, мамлакат миллий жамоасида тўп суриш ниятида.

Марио, Фабиан ва Феликс Гётце (Германия)

Сўнгги ЖЧда ғалаба голига муаллифлик қилган Марионинг акаси ва укаси ҳам футболчи. 25 ёшли Фабиан «Боруссия» Д. академиясида таҳсил олган бўлсада, клубнинг асосий таркибида майдонга тушиш бахтидан бебаҳра қолди. «Майнц» ва «Бохум» клубларидаги қисқа фаолиятдан сўнг эса Йонас Хуммельс билан «Унтерхахинг»­да ўйнади. Ушбу ҳимоячи бир йилдан буён ишсиз. Гётцеларнинг энг кичиги - 18 ёшли Феликс ҳам ҳали ўз сўзини айтгани йўқ. У «Бавария» ёшлар жамоасида марказий ҳимоячи ролини бажармоқда.

Уэсли ва Родни Снейдер (Голландия)

 Кичик Снейдер ҳам «Аякс» тарбиясини олган, бироқ ҳаттоки, Голландиянинг ўртамиёна жамоаларида ишончли тўп суролмаяпти. У яқиндагина «Данди Юнайтед» билан 2 йиллик шартнома тузганди. Бир ойдан сўнг эса келишув томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилинди. Сабаб - футболчининг саломатлигини сақлаб қолиш.

 

Ромелу ва Жордан Лукаку (Бельгия)

Ака-ука Лукакулар ёшидаги фарқ атиги бир йил. Лекин Ромелу аллақачон жамоатчиликка танилиб улгурди, Жордан эса ҳамон «Остенде»да. Тўғри, ҳаммага ўз маҳоратини эрта намойиш этиш насиб этавермайди. Хуллас, Жорданда ўсиш босқичма-босқич амалга ошмоқда. Дейлик, у Бельгиянинг барча ёш тоифасидаги термаларидан ўтиб, бош жамоада ҳам 2та учрашув ўтказди. Демак, тез орада хориждан таклиф олиб, акасидек донг таратса, ажабмас.

Луис ва Паоло Суарес (Уругвай)

Луис - замонавий футболнинг ёрқин юлдузларидан бири. Аммо болалигида имкониятлари уникидан юқорироқ баҳоланган акаси билдирилган ишончни оқлолмади. Аввалига Уругвай жамоаларида ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ҳужумчи сифатида тўп сурган Паоло кейинчалик Сальвадорга йўл олди. Унинг хориждаги фаолияти нисбатан муваффақиятли чиқиб, ҳаттоки, Сальвадор термасида тўп суришга ҳам улгурди. Нима бўлишидан қатъий назар, 35 ёшли Паоло машҳур укасининг натижалари билан фархланади.

Манба: FootballHD.ru,

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:12, 01.05.2016.
Ўқилди: 3322 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.