Британиялик Линдсей ва Жейк Хилллар "Лестер"га бўлган муҳаббатларини антиқа кўринишда билдирдилар. Лестер шаҳрида истиқомат қиладиган оила яқинда дунёга келган фарзандларига Клаудио Раньерининг номини бердилар. Чақалоқнинг тўлиқ исми - Дэниел Жорж Клаудио Хилл.
Эслатиб ўтамиз, "Лестер" Англия чемпионати якунига етишига уч тур қолганида "Тоттенхэм"дан 7 очко ўзиб кетгани ҳолда биринчи ўринда бормоқда.