Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Раньери: «Мен «Тоттенҳэм»нинг «Челси»га қарши ўйинини кўрмоқчи эмасман»

Баҳо:
+ | -

«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛнинг 36-турида«Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Биз 15-дақиқадан кейин ўйнай бошладик. Унгача футболчиларим бироз қўрқиб туришганди. «Юнайтед» эса илк дақиқаларданоқ катта куч билан олға ташланишди ва биз гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйинга қайтишимиз қийин кечди. Жавоб голини урганимиздан кейин футболчиларнинг ҳаракатларига аниқлик қайтди, дуранг – адолатли ҳисоб бўлди.

Мен хавотирга тушганим йўқ, чунки шогирдларим чин юракдан ўйнаш учун майдонга тушишганди. Морганнинг яна бир муҳим гол бизда ўзимизга бўлган ишончни пайдо қилди – Варди йўқлигида гол уриш муаммороқ бўлиши мумкин эди.

Бир вазиятда Маруан Феллайни Роберта Хутни урди, бу унга ярашмайдиган иш эди.

Биз ўз руҳимизни намойиш этишимиз керак эди ва иродали ўйин кўрсатдик. Мен «Тоттенҳэм»нинг ўйинини кўришни истамайман, лекин буни истаганимда ҳам имконим йўқ, бу ўйин бўлаётган вақтда Италиядан қайтаётган бўламан. Шундай экан, ўйин натижаси ҳақида ерга қўнганимдан кейингина билишим мумкин бўлади. Биз ўз ишимизни қилишда давом этганимиз маъқул.

Мен Луи ван Гаални 1994-йилда учратгандим ва у менга ўшанда омад тилаганди», – дейди Раньери.

Эслатиб ўтамиз,  «Лестер» ҳисобидаги очколар сони 77тага етган. Жамоа қайд этган дуранг иккинчи ўриндаги «Тоттенҳэм»да назарий жиҳатдан чемпионлик учун кураш учун имконият қолдирмоқда. Лондонликлар 36-турдаги учрашувини ўтказмаган ҳолда 69 очкога эга. Жамоа 2 май куни «Челси»га қарши дербида майдонга тушади. Агар бу ўйинда «Тоттенҳэм» очко йўқотса, «Лестер» автоматик равишда чемпионга айланади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:04, 01.05.2016.
Ўқилди: 3202 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.