Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Ал-Айн» - «Насаф» учрашуволди расмий тадбирлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун куннинг иккинчи ярмида “Насаф” клуби делегацияси Бирлашган Араб Амирлигининг Ал-Айн шаҳрига етиб келишди.

Клубимиз делегациясини “Ал-Айн” клуби расмийлари кутиб олишди. Шундан сўнг жамоамиз ўзларига ажратилган “Hili Rayhaan by Rotana Hotel” меҳмонхонасига жойлашишди. Бироз ҳордиқ чиқаришгач, жамоамиз стадион томон йўл олишди ва Ал-Айндаги дастлабки машғулотларни ўтказишди.

Эртага, 2 май душанба куни “Ал-Айн” – “Насаф” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар ўтказилади. Дастлаб, соат 13:00да ҳар иккала жамоалар вакиллари ўртасидаги расмий учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шундан сўнг ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани Ал-Айн шаҳридаги "Hazza bin Zayed Stadium"да бўлиб ўтади.

Бизнинг вақт билан 14:00да бошланадиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал-Айн” бош мураббийи Златко Далич ва жамоанинг бир нафар ўйинчиси иштирок этади.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисми соат 14:30да бошланади. Унда жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда бир нафар ўйинчимиз иштирок этишади.

Ҳар иккала клуб менеджерлари иштирокидаги митинг соат 18:00да бошланади.

Жамоамизнинг ўйинолди расмий машғулоти "Hazza bin Zayed Stadium"да соат 21:30да  бошланади.

Манба: FCNASAf
Киритилди: 22:30, 01.05.2016.
Ўқилди: 4021 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик