"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал Англия чемпионатининг 36-турида "Лестер" билан қайд этилган дурангдан сўнг (1:1) футболга видеотакрорлар кераклигини айтди.
Учрашув охирларида Дэниел Дринкоутер жарима майдони чегарасида Мемфис Депайга ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточка олди. Ҳакам "МЮ" футболчиларнинг эътирозига қарамай, пенальти эмас, жарима зарбаси белгилади.
"Бу қийин. Ҳакамлар учун бундай вазиятларни аниқлаш қийин. Мен 20-30 йилдан буён мураббийлик қилиб келяпман ва яна такрорлайман: бизга видеотакрорлар керак. Чунки ҳакамнинг бир ўзи ҳамма вазиятларни кузата олмайди. Майкл Оливер АПЛнинг энг яхши ҳакамларидан бири, аммо ҳатто унинг учун ҳам бу каби вазиятлар қийин бўлмоқда", - дейди Луи ван Гал.