Хабарингиз бор, эртага, 3 май куни ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичи сўнгги турида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида БААнинг "Ал-Жазира" клубини қабул қилади.
Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Хенк Тен Кате ва жамоа футболчиси Муҳаммад Жамол иштирок этди.
– Ўйлашимча, эртанги баҳс "Пахтакор" учун муҳимроқ ҳисобланади. Биз эса кейинги босқичга чиқиш имкониятини бой бериб бўлганмиз. Мезбонлар ҳали мусобақани давом эттириш учун имконият бор. Айнан шу нарса "Пахтакор"га босим бериши мумкин. Биз бу ерда яхши ўйин намойиш этиб, ижобий натижа қайд этиш учун келганмиз.
Муҳаммад Жамол: — Гарчи мусобақадан чиқиш кетган бўлсак-да, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Чунки биз ўзимизнинг шаънимиз учун ўйнаймиз.
– "Пахтакор"нинг ички чемпионатдаги ўйинларини қай даражада ўргандингизлар?
– Биз рақибимизнинг миллий чемпионатидаги ўйинларини кўрмадик. Сабаби ОЧЛдаги 4 та ўйинидан керакли хулоса чиқариб олганмиз. Ўз майдонимиздаги мағлубиятга хатоларимиз сабаб бўлди. Аммо яхши ўйин кўрсатган эдик.
– Жамоада дисквалификацияси сабабли Али Мабхут эртага ўйнай олмайди. Бошқа йўқотишлар йўқми?
– Бу йилги турнир давомида бизда жароҳатлар кўп бўлди. Али Мабхутдан ташқари яна йўқотишлар бор. Бироқ бундан ташвишда эмасмиз. Таркибимизда уларнинг ўрнини босадиган ёш футболчилар етишиб келмоқда. Бу йил ҳар бир ўйинда иккита-учта етакчиларсиз ўйнашга мажбур бўлдик. Бундан ташқари январда жамоага келганимда "Ал-Жазира" БАА чемпионатида ҳам қуйи ўринларга тушиб кетган эди. Шу сабаб катта эътиборни ички чемпионатга қаратдик. ОЧЛда эса асосан тажриба тўлаш учун ёшларни синадик. Умид қиламанки, кейинги мавсум ўзимизни кўрсата оламиз.
— Гуруҳда "Тракторсозий"ни кучли деб биламан. Буни улар етакчилик қилиб ҳам исботлаб туришибди.
"Пахтакор" - "Ал-Жазира" учрашуви 3 май, сешанба куни 19:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "шерлар" "С" гуруҳида 7 очко билан 3-ўринда бормоқда. Шунингдек, "Тракторсозий"да 12, "Ал-Ҳилол"да 8 очко мавжуд, "Ал-Жазира" эса 1 очко билан сўнгги ўринни бан этган.