“Реал” клуби ҳимоячилари Серхио Рамос ҳамда Начо “Валенсия”га қарши кечадиган Испания чемпионатининг 37-тур учрашувида майдонга туша олмайдилар.
Икки футболчи ҳам 36-тур ўйинида сариқ карточка ишлаб олишди ва бу улар учун мавсумдаги бешинчи сариқ карточкага айланди. Бу эса автоматик дисквалификацияни англатади.