"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери жамоаси Англия чемпиони бўлганидан сўнг ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
"Мен жуда фахрланаман. Мен ўйинчилар, президент, "Лестер"нинг барча ходимлари, мухлислар ва бизнинг шаҳримиз учун хурсандман. Бу ақлбовар қилмас ҳиссиёт, ҳамма учун хурсандман.
Мени бу вазифага тайинлашгандан, бундай бўлишини кутмагандим. Мен прагматикман, мен шунчаки ғалаба қозонишни ва ўйиндан ўйинга ривожланиб боришни истаган эдим. Бу нарса бизни нималарга етаклашини кутмаган эдим.
Ўйинчилар фантастик мавсумни ўтказишди. Уларнинг мақсадлари, тиришқоқлиги ва руҳияти бунга сабаб бўлди. Ҳар ўйинда бир-бири учун курашдилар. Мен бундай ўйинчиларни яхши кўраман. Улар чемпион бўлишга лойиқ эдилар", - дейди Раньери.