Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ЧЛда ғалаба қозонганлар

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ютган инсонлар 6 тани ташкил қилади. Демак бугун биз ана шу футболчи мураббийлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.



Мигел Мунос
Мигел Мунос футболчилик фаолияти давомида 10 йил Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп суради. Европа Чемпионлар кубоги ташкил қилинганидан бошлаб, Европада «Реал» ҳукмронлиги бошланади. 1956, 1957 ва 1958 йилларда «Бланкос» турнирда ғолиблик нашидасини суради. Мунос ана шу пайтлари жамоанинг ҳақиқий етакчи ўйинчиларидан бири эди. 1958 йилда бутсасини қозиққа илган футболчи, мураббийлик соҳасига қўл уради ва орадан икки йил ўтиб «Реал»ни қаторасига бешинчи бора ЧКда ғолибликни қўлга киритишида бу сафар мураббий сифатида катта ҳисса қўшади. 1966 йилда эса Мигел мураббийликда ушбу мусобақадаги иккинчи ютуқини қўлга киритади. Мунос Чемпионлар кубогини умумий ҳисобда 5 маротаба боши узра баланд кўтарган. 

Жованни Траппатони
Италиялик Траппатони ҳам кучли футболчилардан, кучли мураббий чиқишини исботлаганлардан биридир. Жованни «Милан» таркибида 1963 ва 1969 йилларда Чермпионлар кубогида зафар қучади. Бутсаларини «мих»га илганидан кейин, мураббий бўлган Жованни 1985 йили Мишел Платини етакчилик қилган «Ювентус» билан ушбу нуфузли турнирда ғолибликни қўлга киритади. 

Йохан Кройф
ХХ асрнинг 70-йиллари голланд футболи учун жуда омадли тарзда бошланган эди. 1971, 1972 ва 1973 йилларда қаторасига 3 йил давомида «Аякс» Чемпионлар кубогида ғолиблик нашидасини сурди. Бунда жамоа етакчиси афоснавий Йоханн Кройфнинг ҳиссаси юқори эди. Ҳужумчи кейинги йили терма жамоаси билан мундиал финалигача етиб бориб, жаҳон вице-чемпиони деган номга эришади. Йоханн футболчи сифатида «Барселона»да унчалик ҳам ёрқин нур соча билмаган бўлса ҳам, мураббий сифатида «Dream team»ни шакллантиради. 1992 йилда «Барса» Чемпионлар кубоги ғолиби бўлади. 1994 йили эса Кройфф жамоаси финалда «Милан»дан қақшатқич зарба қабул қилиб олган эди. Голландиялик афсона ушбу нуфузли турнирда умумий ҳисобда 4 бора муваффақият қозонган. 

Карло Анчелотти
«Реал»нинг собиқ устози Анчелотти Чемпионлар кубогини футболчи сифатида 2 маротаба ютиб олишга муваффақ бўлган. 1989 ва 1990 йилларда «Милан» сафида ҳаракат қилган Карло кубокни боши узра баланд кўтаради. Фаолиятини якунлаганидан кейин, мураббийлик соҳасига қўл урган Карло «ота» яна ўзининг жонажон жамоаси «Россонери»лар билан 2003 ва 2007 йилларда Чемпионлар лигасида зафар қучади. 2005 йили «Ливерпуль» билан кечган драматик финалда унинг жамоаси тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. 2014 йили эса Мадриднинг "Реал" жамоаси билан ҳам зафар қучиб, ЧЛдаги умумий ғалабалари 5 тага етказиб олди.

Франк Райкард
Голландиялик Райкаард 1995 йилда «Аякс» сафида Чемпионлар кубогида муваффақият қозонади. 1989 ва 1990 йилларда эса қаторасига икки йил «Милан»да ушбу муваффақиятини такрорлайди. ЧКда 3 бора ғолиблик нашидасини сурган Франк, мураббий сифатида ҳам ғалаба қозонади. 2006 йилда Роналдиньо етакчилик қилган «Барселона»нинг ЧЛда ғалаба қозонишида, жамоа бош мураббийи Раайкарднинг хизматлари беқиёс эди. Афсуски Франк мураббийлик фаолиятини эрта якунлади.

Хосеп Гвардиола
Чемпионлар лигаси (Кубоги)ни ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида қўлга киритган энг охирги инсон бу Хосеп Гвардиоладир. Пеп 1992 йилда «Барселона» сафида ЧК совринига эга чиқди. Мураббийлик фаолиятида ҳам айнан «Барса» билан ушбу нуфузли совринни ғолибига айланди. 2009 ва 2011 йилларда афсонавий Фергюсон бошчилигидаги «МЮ»ни мағлуб этиб, совринни боши узра баланд кўтарган. Гвардиола Европа суперкубогини қўлга киритишда ҳам мутахассис саналади. Футболчи сифатида 1992 ва 1997 йилларда, мураббийликда эса 2009, 2011 йилларда турнирда зафар қучган.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:14, 03.05.2016.
Ўқилди: 4083 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.