"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике каталонияликлар бошқарувида шартномасининг охиригача ишламоқчи. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар"нинг ЕЧЛ чорак финалидан чиқиб кетгани мураббийнинг истеъфоси учун асос бўла олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Энрикенинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган.