Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Косонсойда 15 та сунъий қопламали майдон бор экан!

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски Косонсой туманида азалдан футболни севишади ва ардоқлашади. Бу ерда илк марта 1977 йилда дастлабки профессионал жамоа ташкил этилган бўлиб, айни кунларда ҳам косонсойликлар мамлакат биринчилигида имкониятлари даражасида қатнашиб келишмоқда.

"Косонсой" футбол клуби нафақат Наманган вилоятида балки бутун республикамизда ўзига хос ўринга эга жамоалардан бири ҳисобланади.
Бинобарин, маҳаллий аҳоли, хусусан ёшлар шу кунларда мини-футболни касалига айланишган. Деярли барча макатабларда турли ёшдаги битирувчилар ўртасида турнирлар ташкил этилмоқда.

Зеро, уюшмаган ёшлар ўртасида бундай турнирларга бўлган қизиқиш тобора ортмоқда. Шундан бўлса керак бугунга келиб биргина Косонсой туманида 15та сунъий қопламали майдон барпо этилди ва мунтазам равишда фаолият кўрсатмоқда. Зотан, айрим туманда бирорта ҳам сунъий қопламали майдон мавжуд эмаслигини ҳисобга олсак косонсойлик футбол ихлосмандларига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Наманган вилоятининг каттагина қисмини эгаллаган Поп туманида ҳам саноқли шундай майдонлар бор. Хусусан, Поп шаҳрининг ўзида 4 та кичик ўйингоҳ мавжуд.

Косонсойда мазкур 15та майдоннинг 7 тасини усти ёпилди ёки эски ташландиқ бинолар таъмирланиб сунъий қопламали спорт залларига айлантирилган. Бу дегани қиш мавсумда ҳам маҳаллий ёшлар футзал билан интенсив тарзда шуғулланиб келишмоқда.


Хўжа АБДУЛАҲАД

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 00:28, 04.05.2016.
Ўқилди: 3420 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик