Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Симеоне: "Биз ўз услубимизни севамиз ва жамоа сифатида ривожланмоқдамиз"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Бавария"га қарши учрашувдан сўнг (1:2, 1:0) жамоасининг ЕЧЛ финалига чиққани борасида фикрларини билдирди.

"Бугун фаолиятимдаги энг кучли рақибга қарши ўйнадик. Мен ўз ўйинчиларим билан, уларнинг бугун майдонда кўрсатган ўйинлари билан фахрланаман. БУгун рақибимиз ақлбовар қилмас даражада кучли эди. Бугун биз ўзимизнинг кучли тарафларимизни кўрсатдик, қўл остимизда бор футболчилар билан кўрсатиш мумкин бўлган футболни кўрсатдик.

Энди финалда ҳам ғалаба қозонишимиз учун имконият туғилди, унга янада яхшироқ тайёрланамиз. Кўрамиз, ғалаба қозона олармиканмиз.

Биз бежизга яхши натижа кўрсатаётганимиз йўқ - биз жамоа сифатида ўсмоқдамиз. Бизда ёш ўйинчилар кўп, бу клубнинг хизмати. Футболчилар жамоа ўйинига мослашмоқдалар. Биз ўз ўйин услубимизни севамиз. Энди биз финалдамиз ва ғалаба қозонишни истаймиз", - дейди Диего Симеоне.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:48, 04.05.2016.
Ўқилди: 3760 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.